Минглаб доллар киссага кирса ҳам, у ерларда юриш қандай оғир – Президент Россияда ишлаш ҳақида

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи ҳам ўрин олди. Унда Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб қайтган фуқаро билан суҳбатлашганини кўриш мумкин.

Аввалига Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ушбу йигитнинг Россияда бўлиб қайтганини айтиб, уни Президентга таништирди. Шундан сўнг, Президент чет элда ишлаш ва мусофирлик ҳақида гапирди.

“Мусофир бўлмаган одам мусулмон бўлмас, деганларидай буни ҳеч ким тушунмайди. Бир кун у ерда юришнинг ўзи қандай оғир, қандай қийин. Минг-минг доллар киссага кирса ҳам, лекин кўрпачанинг ҳиди, ёстиқнинг ҳиди ва ота-онанинг дуоси одамга бошқача кўринади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Лавҳада таъкидланишича, меҳнат миграцияси Президент учун ҳар доим долзарб масала бўлиб келган. Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда асосий фокус ўн минглаб иш ўринлари ташкил этиш, чет элларда ишлашни хоҳловчилар учун эса малака ошириш ва кафолатланган ижтимоий ҳимоя шароитларини яратишга қаратилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

639

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг