“Миллий тикланиш” партияси Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи бўлиб киришига ҳам қарши

Жамият

image

Бугун, 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Алишер Қодиров партияси Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида киришига ҳам қарши эканини маълум қилди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб киришига ҳам қарши. Партия фракцияси иттифоққа аъзо мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларни давом эттириш керак деб ҳисоблайди”, дея фикрини билдирган Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолиги масаласи кўп вақтдан бери муҳокама марказида бўлиб турибди. Бу борада икки хил қараш мавжуд ва уларнинг ҳар иккиси ўз фактларини асосли деб ҳисоблаяпти. Биринчи тоифа, мигрантлар, янги бозорлар очилиши сабабли ташкилотга қўшилишни ёқлаяпти. Иккинчи тоифа, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолигига қарши. Улар мамлакат бозорининг эгалланиши ва ҳатто, Ўзбекистон Россиянинг сиёсий таъсирига тушиб қолиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида ЕОИИга кузатувчи сифатида киришни маъқуллашини айтиб ўтганди. Хусусан Президент шундай деганди:

“Мустақиллигини бериб қўяди деган гаплар ҳавойи гаплар. Ислоҳотларимизга ҳайрихоҳ бўлиб турсин, оёққа туриб олайлик. Кузатувчи дегани аъзо дегани эмас. У қараб, томошабин бўлиб туради. Биз Владимир Владимирович билан келишиб олдик. Мен ҳозирча кўп нарсани сизларга айтолмайман, жуда катта иш бошлаб қўйганмиз.

Иқтисодиётимизни барқарор қилиш учун 50 млрд керак. Ким беради бу пулни. Берган одам кредит беради, холос”.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕОИИ Миллий тикланиш

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг