Миллий сериаллар учун ҳар йили 12 млрд сўмдан кам бўлмаган субсидия ажратилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун Республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга  Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.

Бундан ташқари, Марказ ҳужжатли ва хроникал фильмлар ишлаб чиқаришни очиқ танлов асосида ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбеккино” миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Кинематография академияси ташкил этилиши маълум қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг