Миллий хавфсизлик Жээнбековнинг ўринбосарини ҳибсга олди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Президенти маъмурияти собиқ раҳбарининг ўринбосари Aлмамбет Салиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Kaktus media” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Aлмамбет Салиевни собиқ Президентнинг ҳомийлигидан баҳраманд бўлгани, суд ва давлат идоралари ишига аралашгани, давлат манфаатларига зарар етказадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айбламоқда.

Маълум бўлишича, Алмамбет Салиев давлат хизматида ишлаётган пайтда расмий даромадлари билан таққослаб бўлмайдиган даражадаги мулкка эга бўлган. 

Тергов жараёнлари натижасига кўра, Алмамбет Салиев кўп қаватли бинолар ва бошқа тижорат объектларини қуриш мобайнида қурилиш компанияларидан бирига йирик миқдорда инвестиция киритгани аниқланган. 

Судгача бўлган тергов жараёнлари доирасида Салиевнинг барча мол-мулк ва молиявий активларини аниқлаш бўйича тегишли тергов-тезкор чоралари кўрилмоқда.

Алмамбет Салиев Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг  323-моддаси 2-қисми – "Ноқонуний бойиш" бўйича жиноят содир этганликда гумон қилиниб, судгача бўлган ҳибсхонага жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг собиқ Президенти Жээнбеков ўтган йилнинг 15 октябрида истеъфога чиққан. У Қирғизистоннинг экс-президент имтиёзларидан фойдаланадиган ягона собиқ раҳбар ҳисобланади. Февраль ойида эса фаоллар уни ушбу мақомдан маҳрум қилиш талаби билан амалдаги расмийларга мурожаат қилишган эди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг