Отаси жасадни ёришга рухсат бермаган – Ортиқова Раҳмонов ишида Олий судгача бормоқчи

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаган марҳум ходими Самир Раҳмоновнинг ўлими бўйича суд қароридан норози. Бу ҳақда кеча, 31 марта куни Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ҳолат юзасидан муносабат билдиришга ​​ҳуқуқимиз бор. Погон бўлишидан қатъий назар, биз ҳам конституция билан ҳимояланганмиз", дейди Ортиқова собиқ ходими сабаб очилган даъво ҳақида гапирар экан.

Ортиқова соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожланиш маркизи томони берилган хулосага таяниб, Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов ўлими вақти ишхонада эмас, кўп тармоқли шифохонага олиб борилганда юз берганини таъкидлади.

"Январь ойида суднинг қарори билан ишнинг тугатилиши белгиланган эди. Сабаби, даъвогар Раҳмоновнинг отаси вафот этган. Бу қарор ҳали кучда ва буни ҳеч ким муҳокама қилгани ёки бекор қилгани йўқ.

Суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун ёриш керак бўлган вақтда, Раҳмоновнинг отаси, марҳум розилик бермаган ва тилхатлар ёзиб фарзрандини кўриниш ҳолати бўйича суд тиббий экспертиза хулосасини беришларини сўраган", дейди Ортиқова.

У сўзида давом этаркан маънавий зарар ундириш бўйича Фуқаролик кодексига мурожаат қилиб, шундай деди: 

"Унинг (Фуқаролик кодекси) 1021-моддаси бор, ёзиб олсангиз ҳам майли, маънавий зарарни аниқлашда уни етказувчининг айбини тасдиқлаш керак. Лекин бу ҳолатда, жиноят иши тергов олди суриштируви натижасида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмида, яъни Жиноят таркиби мавжуд эмас, деган хулосага келинган. Бу ўлим ҳолатида Бош прокуратуранинг айби йўқ".

Светлана Ортиқова Бош прокуратура собиқ ходими билан боғлиқ ҳолатда ҳақ эканини тушунтирар экан, хизмат билан боғлиқ ўлим бўладиган бўлса, албатта ўлим хизмат вазифаси билан боғлиқлик жойи бўлиши кераклигини урғулади.

"Бу қонунни мен ишлаб чиққаним йўқ. Бу қонунга мен имзо қўймайман. Лекин, бу қонунга мен итоат қилишга ва бажаришга ​​мажбурман. Экспертиза Раҳмоновнинг ўлими хизмат боғлиқ эмас, деган хулосага келган.

Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг тегишли 50 ва 56-моддаларига асосан унинг оила аъзолари, марҳумнинг ўзи ҳимоя қилинган ва етарлича моддий ёрдам кўрсатилган”, дейди у.

Ортиқова Бош прокуратура давлат бюджетидан маблағ олаётган ташкилот эканини эслатиб, интизомларга риоя қилиши кераклигига тўхталиб ўтди.

“Агарда бюджет интизомини сиз билан биз бажармасак, миллиард уёққа, миллиард буёққа қилсак, унда врачларга, ўқитувчиларга устамаларни, ойликни, нафақахўрларга нафақасини ким тўлайди? Ногиронларни ким ҳимоя қилади?

Агарда Бош прокуратуранинг айби бўлса, бажонидил иккита қўлни кўтармиз, тўлаймиз. Лекин, биз ҳозир Тошкент шаҳар суди томонидан ҳали қонунан кучга кирмаган, 28 мартда қарор қабул қилиб, 29 мартда ижтимоий тармоқларга чиқарилган, хаттоки, ҳали ёзилмаган қарор эълон қилинган бўлса, прокуратура, албатта, ўзини муносабатини билдиради.

Чунки Бош прокуратура иш бўйича тараф, протест билдиришга ваколати бор. Эътибор берган бўлсангиз, Тошкент шаҳар судининг баёнотида суд ўзининг ташаббуси билан даъвогарни ҳам ўзгартирди. Даъво талабини ҳам ўзгартирди, деган жойини ҳам ўқиган бўлсангиз керак. Бунда ҳам Фуқаролик-процессуал кодексининг 124-модда талаблари бузилган. Суд ўз ташаббуси билан амалдаги суд қарори мавжуд бўла туриб, уни ҳеч ким бекор қилмаганлигини инобатга олмасдан, ўзининг ташаббуси билан даъвогарни, даъво талабини алмаштиришга ҳаққи йўқ. Албатта, мен ўзим шу ишни назорат қиламан. Керак бўлса Олий судгача ҳам Бош прокурор ўринбосари сифатида такроран кассация келтиришга тайёрман”, деди Светлана Ортиқова.

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг апрель ойида Бош прокуратуранинг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этганди. Шундан сўнг, марҳумнинг отаси А. Раҳмонов марҳум хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этгани, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани сабаб судга мурожаат қилганди. Бироқ, суд А.Раҳмоновнинг даъвосини рад этган.

Кейинроқ Тошкент шаҳар судлари Самир Раҳмоновнинг отаси очган даъво бўйича расмий маълумот берди. Унда даъвогар А.Раҳмонов ўтган йилнинг 3 август куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига жавобгар – Бош прокуратурага нисбатан фарзанди вафоти муносабати билан иш жойидан нафақа пули ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги қўшимча даъвоси билан мурожаат қилгани айтилди.

Мазкур мурожаат бўйича суднинг 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Раҳмоновнинг даъвоси ва қўшимча даъво аризаси рад қилинган. Даъвогар А.Раҳмонов мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, судга апелляция шикояти киритган. Ушбу шикоят Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши белгиланган.

Баҳслар давом этаркан, ўтган йилнинг 9 ноябрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов жорий йилнинг 26 март куни иш вақтида иш жойида вафот этгани бўйича изоҳ берди.

Инспекция иш берувчи, яъни Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий хулосага асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва вазирлигига, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига мазкур ҳолат бўйича хабар бермаганини билдирди.

Шунингдек, инспекция низомга кўра, ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида ходимнинг меҳнат вазифаларини бажараётганда юз берган жароҳатланиши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳисобланишини таъкидлади.

Орадан бир мунча вақт ўтиб, жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Самир Раҳмоновнинг ўлими сабаб компенсация тўлаш ҳақидаги иш Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида кўриб чиқилганини маълум қилди.

Суднинг жорий йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Н. Раҳмонованинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига нисбатан боқувчисининг вафоти муносабати билан нафақа пулини ундириш ва маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилди.

Жавобгардан Н. Раҳмонованинг фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши ҳамда давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи тўланиши белгиланди.

Қарор эълон қилингач, Бош прокуратура расмия муносабат билдириб, қонуний суд қарори жиҳатдан кучг кирмаганини ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Миробода туманлараро судининг Н.Раҳмонова даъволарини қисман қаноатлантириш тўғрисидага ҳали қилув қарорининг асослили Бош прокуратура томонидан атрофлича ўрганилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Самир Раҳмонов

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг