“Милан” ўз “юрагини” ашаддий рақибига сотиб юборади

Спорт 3804
image

Италиянинг “Милан” клуби ўзининг асосий юлдузи, жамоанинг “юраги” ҳисобланган туркиялик Ҳакан Чалҳанўғлуни сотиб юбориши маълум бўлди. Кўплаб манбаларнинг хабарига кўра, Чалҳанўғлу “Милан”нинг ашаддий рақиби ҳисобланувчи “Интер” клуби сафига бориб қўшилади. Трансфер шартлари бўйича барча келишувларга эришиб бўлинган ва у эртага расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Чалҳанўғлу “россонерилар” шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. У “Милан”га “Байер”дан келиб қўшилган.

У бу мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уриб, 12 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
t
×