“Милан” собиқ “Реал” юлдузини сотиб олмоқчи

Спорт 3109
image

"Милан" клуби ёзги трансферлар ойнасида "Интер"га ўтиб кетган туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханўғлуга ўринбосар қидирмоқда. 

“Marca” нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” “Реал” футболчиси Искога таклиф жўнатган, бироқ ундан садо чиқавермагач, собиқ “Реал” юлдузи, айни дамда Англиянинг “Эвертон” клубида тўп сураётган Хамес Родригесга жиддий таклиф жўнатган. Айни дамда икки клуб расмийлари Хамес трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, итальян клуби Хамес учун 30 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ инглизлар бу трансфердан камида 40 миллион ишлаб олишни мақсад қилган. Тез орада расмий маълумот чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес “Эвертон”га ўтган мавсум бошида “Реал”дан келиб қўшилди ва бир мавсум давомида барча мусобақаларда жами 26 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва тўққизта голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×