“Милан” собиқ футболчиси португал клуби президенти этиб сайланди

Спорт 1696
image

“Милан” клуби собиқ хавбеки Руи Кошта Лиссабоннинг “Бенфика” клуби президенти этиб сайланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг июль ойида клуб президенти Луиш Филипе Виейра фирибгарлик ва пул ювишда гумонланиб жиноий жавобгарликка тортилган ва вақтинчалик ҳибсга олинган. Шу сабабли, у муддатидан аввал истеъфога чиқарилиб, ўрнига Руи Кошта вақтинчалик президент этиб тайинланган.

Октябрь ойи бошида бўлиб ўтган президентлик сайловларида афсонавий португалиялик футболчи 84,4 фоиз овоз олиб, ғолибликни қўлга киритди ва расман клуб президенти этиб сайланди. Энди у португал клуби сафида 5 йил давомида президентлик лавозимида фаолият юритади.

Маълумот учун, собиқ ярим ҳимоячи Руи Кошта футболчилик фаолияти давомида турли клублар ва терма жамоада жами 592 та ўйин ўтказиб, 92 та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2
t
×