Миграция инқирози: Лукашенко Польшадаги “ёввойи” сиёсатчиларни огоҳлантирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Польшадаги “ёввойи” сиёсатчиларни Минскка таҳдидларининг оқибатларидан огоҳлантирди.  

“Яна бир лаҳза. Бу, эҳтимол, поляклар учун каттароқ мурожаатдир. Сиз бу “ёввойи” сиёсатчилар ва Польша раҳбарлари томонидан доимий таҳдидлар борлигини эшитгандирсиз: чегарани ёпамиз, “Кузница” ёпилади. Ва шунга ўхшаш нарсалар. Шу ўринда фақат бир нарсани айтишим мумкин: ёпилади, марҳамат. Мумкин бўлса, ёпинг. Лекин, аввало, улар Россия, Хитой, умуман олганда шарқ билан қандай алоқа қилишини ўйлаб кўриш керак. Донбасс орқали ўтади. У ердагилар эса кескин”, деган давлат раҳбари. 

Маълумот ўрнида, Беларусь-Польша чегарасидаги вазият жорий йилнинг 8 ноябрь куни ёмонлашди. Польша расмийларига кўра, 15 ноябрга қадар 3,5 мингга яқин муҳожир Беларусь томонида “Брузги” — “Кузница” ёпиқ чегара ўтиш жойи яқинида қолган. Улар у ерда лагер ташкил қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, муҳожирлар лагерни тарк этган.   

Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек АҚШ ва Буюк Британия Беларусь ҳукуматини инқирозни кескинлаштиришда айблади. Беларусь Давлат чегара қўмитаси, ўз навбатида, Польшани инқирозли вазият яратиб, муҳожирларни Беларусь чегарасига суриб қўйганликда айблади. Минск бўлаётган воқеалар Варшаванинг “бефарқлиги ва ғайриинсоний муносабати” туфайли юзага келган, деб ҳисоблайди. 

Аввалроқ, Беларусда 10 мингдан ортиқ муҳожирлар қолгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Польша Беларусь

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг