Мигрантлар инқирози: Лукашенко Германияни огоҳлантирди

Олам

image

Агар поляклар гуманитар коридор бермаса, қочқинлар Мюнхенга Беларуснинг “Белавиа” авиакомпанияси самолётларида жўнатилиши мумкин. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко маълум қилди. 

“Агар поляклар гуманитар коридор бермаса, биз уларни “Белавиа”да Мюнхенга олиб боришимиз мумкин. Муаммо нимада?” деган Лукашенко. 

Таъкидланишича, давлат раҳбари Конституцияни якунлаш бўйича ишчи гуруҳ билан учрашувда Мюнхен расмийларининг яқинда Беларусь-Польша чегарасида қочқинларни қабул қилиш таклифи ҳақида гапирган. Лукашенконинг айтишича, икки-уч минг муҳожир Европа Иттифоқи учун муаммо эмас. 

Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск барча айбловларни рад этди. Вазият муносабати билан Польша Президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинди. 

Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия томонидан муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбориш ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўтган ҳафтада Беларуснинг Польша билан чегараси яқинида 2 мингга яқин кишидан иборат қочқинлар лагери ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг