Мейвезернинг блогер билан узоқ кутилган жангида кутилмаган натижа қайд этилди

Спорт 16148
image
-

Кеча, 6 июнь куни (Тошкент вақти билан 7 июнь куни соат 7:00 да ) АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида бокс бўйича кўргазмали оқшом якунига етди. Кечанинг марказий жангида америкалик афсонавий боксчи, бешта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, 44 ёшли Флойд Мейвезер 26 ёшли блогер ҳамда ҳаваскор жангчи Логан Полга қарши рингга кўтарилди.

Унда америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер ва ҳаваскор жангчи-блогер Логан Пол куч синашди.

Аҳамиятлиси, “Hard Rock Stadium” аренада ўтган кечанинг Мейвезер ва Пол ўртасидаги марказий жанги кутилмаган натижа билан якунланди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.

Қоидага кўра, агар жанг тўлиқ давом этса, ғолиб номи эълон қилинмас эди. Шу билан бирга нокдаун ва нокаутга рухсат ҳам берилганди. Бироқ унда ғолиб номи аниқланмади. Кутилмаганда жанг тўлиқ давом этди ва келишилганидек, ҳеч ким ғолиб дея эълон қилинмади. Шоу ўз номига яраша ўтди. 

Қайд этиш керакки, Флойд рақибидан 15 сантиметрга пастроқ ва 15 килограммга енгилроқ. Аниқроғи, Флойд 70,3 кг (155 фунт), Пол эса 85,7 кг (189.5 фунт) вазн тоифасида рингга кўтарилишди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1053
Рейтинг: 2.9
t
×