Мессининг ПСЖдаги дебют ўйини санаси маълум бўлди

Спорт 5787
image

Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессининг ПСЖ клубида қачон дебют қилиши маълум бўлди

“L'Equipe” нашрининг хабар беришича, “Барселона” собиқ футболчиси 29 август куни ПСЖ сафида расмий дебют ўйинида майдонга тушади. Шу куни парижликлар сафарда “Реймс” билан ўйнайди.

Каталония шаҳрига уюштирилган икки кунлик дам олиш саёҳатидан сўнг Месси 23 август куни Парижга, жамоа машғулотларига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Месси сентябрь ойи бошидаги FIFA кунларида Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида қатнашади. FIFA кунлари 30 август кунидан 8 сентябрга қадар давом этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 292
Рейтинг: 2.9
t
×