Мессининг ортидан фарзандлари ҳам клубини ПСЖга ўзгартирди

Спорт 2074
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг фарзандлари — Тьяго Месси ва Матео Месси парижликлар футбол академиясига қабул қилинди. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Матео ПСЖ етти ёшгача бўлган футболчилар жамоасига қабул қилинган, Тьяго эса U-10 ёки U-9 жамоасида тўп суриши айтилган. Шу пайтгача улар “Барселона” академиясида тарбияланиб келган.

Мессининг учинчи фарзанди Чиро эса ҳали кичкина, унинг ёши учда. Ҳозирча у футбол билан шуғулланмайди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси ёзги трансферлар ойнаси пайтида эркин агент сифатида “Пари Сен-Жермен” билан 2 йиллик шартнома имзолаган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3
t
×