Месси ва Роналду қариди, “Олтин тўп”ни Бенземага беринглар – ПСЖ собиқ юлдузи

Спорт 4769
image

Франциянинг ПСЖ клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен “Олтин тўп” совринини бу йил “Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземага топшириш кераклигини айтди. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри хабар берди.

“Карим “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Етакчилик, атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсата олишда ва фэйр-плейда Бенземага тенг келадиган футболчилар жуда кам. Айниқса, бу мавсумда шундай бўлди. Бу йил у аввалгилардан кўра кучлироқ ўйнаяпти ҳамда техник томондан ҳам юқори савияда эканини кўрсатмоқда.

У статистика бўйича ҳам энг яхшилардан, янги мавсумда эса бутун Европада энг зўр кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Шунчаки, унда бу йил Евро ёки Чемпионлар лигаси соврини йўқ. Бироқ Бензема ЕЧЛни қўлга киритган мавсумларида ҳам бу қадар сермаҳсул ўйнамаганди. Криштиану Роналду “Реал”дан кетгач, Карим ўзининг янги қирраларини кашф этиб, янги даражага чиқа олди. “Олтин тўп”ни ўз статистикаси сабаб қўлга киритган футболчилар бўлган. Масалан, Криштиану Роналду улардан бири. Месси ва Роналду қариб қолди, улар кўп нарсани бошдан ўтказишди, аммо ҳозир улар “Олтин тўп” учун курашда иштирок этмаяпти. Совринни Бенземага беринг, у бунга лойиқ”, дейди Ротен.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсумда барча мусобақаларда жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. Ҳозирча у гол+пас тизими бўйича Европада тенгсиз бўлиб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 186
Рейтинг: 3
t
×