Месси ва Неймар Каталонияга учиб кетишди. Улар Суарес билан учрашади

Спорт 4639
image

Франциянинг ПСЖ клуби футболчилари Лионель Месси ва Неймар дам олиш кунларини Барселонада ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда “Mundo Deportivо” нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, иккала футболчи ҳам Каталонияга учиб, “Атлетико Мадрид”да тўп сурувчи дўсти Луис Суареснинг уйига боришган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан 2017 йилгача аргентиналик, бразилиялик ва уругвайлик ушбу футболчилар “Барселона”да бирга фаолият олиб борган эди. Бу муддат давомида улар Каталония клуби сафида “MSN” триоси номи билан Европада машҳур бўлиб, ЕЧЛни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилда ПСЖга, Суарес эса 2020-йилда “Атлетико” сафига бориб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 3
t
×