Месси ва Барселона — бу бир тана, улар бир бутун эди — Тухель

Спорт 1684
image

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Томас Тухель Лионель Мессининг ПСЖ жамоасига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

“Менимча, Месси — сайёрамиздаги ҳар қандай клуб учун ҳам ажойиб вариант. Аммо, афсуски, у фаолиятини “Барса”да тугатмайди. Месси ва Барселона — бу бир тана, улар бир бутун эди.

ПСЖда ажойиб жамоа шаклланди, лекин Почеттинонинг зиммасида жуда кўп вазифа бор. Катта номларнинг мавжудлиги ҳозирча ҳеч нарсани кафолатламайди, бироқ, шубҳасиз, бу жамоа кучини оширади. Мен Маурисиога шунчаки омад тилайман, янги мавсумда улар кўп нарсага қодир. Европада жуда катта гигант пайдо бўлди, бу барча топ клублар учун босим ҳамдир”, дейди Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ҳам Мессига йирик маошли шартнома таклиф қилган эди, бироқ Лео барча таклифларга қарамасдан Париж клуби сафига бориб қўшилган.

Маълумот учун, Тухель 2018-20 йиллар давомида ПСЖ клуби бош мураббийи лавозимида ишлаган. У ЕЧЛ финалидаги муваффақиятсизлиги учун ПСЖдан истеъфога чиқарилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3
t
×