Месси ушалмаган орзуси ҳақида гапирди

Спорт 11000
image

“Барселона”нинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси терма жамоадаги фаолияти ва келажаги хусусида фикр билдирди. Бу ҳақида “The National” нашри хабар берди.

“Менимча, энди бор ҳаракатни ишга солиш вақти келди. “Копа Америка”даги муваффақиятсизликлар жуда кўпайиб кетди, бунга чек қўйишимиз керак. Аргентина билан соврин ютиш – бу менинг азалий ушалмаган орзуим. Мен бунга кўп бора жуда яқин келганман, лекин ҳар гал финиш чизиғига келганимда ютуқни бой берганман. Тўғри ҳамма нарса ўзимга боғлиқ эмас, бутун жамоа яхши ўйнаши лозим, ахир бутун мамлакат уларга кўз тикиб туради”, дейди Месси.

Шунингдек, у клуб ва индивидуал даражадаги барча совринларни ютганидан хурсандлигини, сўнгги истаги терма жамоаси билан соврин ютиш эканлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси сўнгги 10 йил ичида 2 та “Копа Америка” финалида мағлуб бўлди, шунингдек 2014 йилги Жаҳон Чемпионати финали ҳам бой берилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 646
Рейтинг: 3
t
×