Месси ПСЖнинг навбатдаги ўйинини ҳам ўтказиб юборади

Спорт 2857
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Монпелье”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Sport24” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 34 ёшли футболчи ҳали умумий машғулотларга қўшилмаган. Мураббийлар штаби унинг якшанба кунидан бошлаб жамоавий баҳсларга қўшилишини тахмин қилмоқда.

Хабарга кўра, футболчи жамоавий машғулотларга қайтмоқчи бўлган, бироқ Почеттино уни ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган, деб топиб, шуғулланишга рухсат бермаган. Бунга асосий сабаб сифатида эса сешанба куни “Манчестер Сити”га қарши кутилаётган баҳс кўрсатилди.

Аргентиналик мутахассис муҳим учрашув олдидан таваккал қилмасликни маъқул деб топиб, Мессини ўйнатмасликка қарор қилган.

Ўйин Тошкент вақти билан 28 сентябрь куни 23:55 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3
t
×