Месси пешқадам, Роналду бешталикда ҳам йўқ — “Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги янгиланди

Спорт 17412
image

Goal.com интернет портали 2020–2021 йилги мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп”га даъвогар футболчилар рейтингини янгилади.

Ушбу рўйхатда Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси асосий даъвогар сифатида қайд этилган. Ҳозирги пайтда аргентиналик юлдуз эркин агент ҳисобланади. Месси фаолияти давомида “Олтин тўп” совринини олти маротаба қўлга киритган ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. 

“Олтин тўп”га даъвогар футболчилар орасида кучли учликка “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски ва “Челси” ярим ҳимоячиси Н’голо Канте ҳам киритилган.

Криштиану Роналду бу рейтингда еттинчи поғонада қайд этилган ва амалда совринга даъвогарлик қилолмайди.

Кучли ўнлик эса қуйидагича кўриниш олди:

  1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина);
  2. Роберт Левандовски (“Бавария”, Польша);
  3. Н'Голо Канте (“Челси”, Франция);
  4. Ромелу Лукаку (“Интер”, Бельгия);
  5. Килиан Мбаппе (“Пари Сен-Жермен”, Франция);
  6. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”, Бельгия);
  7. Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия);
  8. Рахим Стерлинг (“Манчестер Сити”, Англия);
  9. Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Дортмунд”,  Норвегия);
  10. Неймар (“Пари Сен-Жермен”, Бразилия).
Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1125
Рейтинг: 3
t
×