Месси Парижга учиб кетди

Спорт 4292
image

Лионель Месси “Пари Сен-Жермен” клубига ўтишга жуда яқин. Бу ҳақда Европанинг машҳур спорт нашри ESPN хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аргентиналик футболчи “Барселона”даги хайрлашув матбуот анжуманини ўтказиб бўлгач аэропортга борган ва Париж шаҳрига учиб кетган. Лионель Месси ПСЖ билан “2+1” кўринишидаги икки йиллик келишувга эришган. Футболчи эртага, 9 август куни Франция пойтахтида шартномага имзо чекади ҳамда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади.

Кеча, 7 август куни Франция чемпионатига старт берилгани боис, Месси энг камида учинчи ёки тўртинчи турда янги жамоаси сафида дебют қилиши кутилмоқда

Аввалроқ, Париж клуби аргентиналик 34 ёшли футболчига йиллик 50 миллион евро маоши билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2003 йилдан буён “Барселона” асосий таркибида тўп суриб, 10 марта Ла Лига чемпиони, 7 карра кубок ва Суперкубок соҳиби, 4 маротаба ЕЧЛ ғолиби ва 3 мартадан Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3
t
×