Месси Марадонанинг вафоти ҳақида гапирди

Спорт

image
Марадона тасвирланган банкнота чиқарилиши мумкин north_east

Марадона тасвирланган банкнота чиқарилиши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси Испаниянинг "La Sexta" телеканалига берган интервьюсида футбол афсонаси Диего Армандо Марадонанинг вафоти ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Мессининг айтишича, Марадонанинг ўлими ҳақида эшитганида у уйда бўлган. Унга буни ўзининг отаси маълум қилган. 

"Ҳеч ким бунга ишонолмади, жумладан, мен ҳам. Бу шунчаки ақлдан озишдек ҳолат эди", деган футболчи. 

Шунингдек, Месси Марадонаникидек дафн маросимини хоҳламаслигини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди. Унинг дафн маросими Буэнос-Айресда ўтказилди. Маросим вақтида афсонанинг мухлислари тартибсизликлар келтириб чиқарди.

Аввалроқ, Марадонанинг жасади эксгумация қилиниши ва махсус қурилган мақбарага жойлаштирилиши мумкинлиги айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Марадона

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг