Месси кўз ёшини артган “салфетка” миллион долларга сотилди

Спорт 19226
image

Хабарингиз бор, аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси “Барселона”дан эркин агент мақомида Парижнинг ПСЖ клуби сафига бориб қўшилган эди. 

Мессининг 18 йилдан сўнг Каталонияни тарк этиши муносабати билан 7 август куни “Барселона” “Камп Ноу” стадионида хайрлашув матбуот анжумани ташкиллаштирган эди. Унда Месси сўзга чиққанида кўз ёшларини тийиб туролмаганди.

“Marca” нашрининг хабарига кўра, унинг ўша матбуот анжуманида кўз ёшини артиш учун ишлатган қуруқ сочиғи аукционда 1 миллион доллар эвазига сотилган. Бошланғич нарх 5 минг доллар этиб белгиланган, бироқ мухлисларнинг ўша нарсани сотиб олишга бўлган иштиёқи сабабли миллион долларгача кўтарилган.

Маълумот учун, ушбу нарх ўзбек сўмида 10 млрд 671 миллион 50 минг сўмга тенг. 

Эслатиб ўтамиз, шу каби воқеа “Манчестер Юнайтед” клубининг афсонавий бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон билан ҳам бўлган эди. Ўшанда Сэрнинг чайнаган сақичи 456 минг евро эвазига сотилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1242
Рейтинг: 2.9
t
×