Месси қачон ПСЖ сафида дебют қилади?

Спорт 2785
image

ПСЖнинг янги футболчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 2-тури доирасида “Страсбур”га қарши ўйинда ҳам иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Аргентиналик футболчи ҳали формага кириб улгурмаган. У 29 августгача дебют қилмаслиги мумкин. Ўша куни парижликлар 4-тур доирасида “Реймс”га қарши ўйин ўтказишади.

Бугун, 14 август куни “Страсбур”га қарши ўйинда жамоанинг бошқа бир жароҳатдаги футболчиси Идрисса Гуйенинг сафга қайтиши кутилмоқда. Баҳсда Неймар, Ди Мария, Передес, Маркиньос, Верратти ва Доннарумманинг майдонга тушиши сўроқ остида. Серхио Рамосда эса жароҳат бор. Шифокорлар “Эль-капитано”нинг узоғи 12 сентябрга қадар сафга қайтишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Страсбур” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:55 дан сўнг старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 2.9
t
×