Месси Эквадорга қарши тўп сурган майдон майсасини танқид қилди

Спорт 2128
image

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка кубогининг чорак финалида Эквадор терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Месси қийин курашдан, хусусан, майсазорнинг қониқарсиз ҳолатидан шикоят қилди.

“Биз жуда қийин учрашувни ўтказдик. Рақиб ниҳоятда кучли эди, биз бу ҳақда олдиндан билган эдик. Гол урдик, аммо ўйнаш янада қийинлашди. Асосийси, кейинги босқичга йўл олдик. Майсанинг қониқарсиз аҳволи ўйинимиз чиқишига ҳалал берди. Бу даражада бўлади, деб ўйламаган эдим, кейинги баҳсларда шу муаммога эътибор қаратишса ,яхши иш бўлар эди”, дея Мессининг сўзларини келтиради Аргентина терма жамоасининг Twitter саҳифаси.

Маълумот учун, Месси ушбу учрашувда дубль қайд этди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасида муҳим роль ўйнади. Унинг голларидан бири жарима зарбасидан урилди. Ҳозирча, унинг ҳисобида жами 5 учрашувда 4 та гол ҳамда 4 та ассист мавжуд.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×