Месси – даҳо, қолганлар унга мослашади – ПСЖ спорт директори

Спорт

image

ПСЖ спорт директори Леонардо ҳужумчи Лионель Мессининг клубга мослашуви ҳақида фикр билдирди.

“Месси ҳақида салбий фикр билдирсангиз, бу футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмаганингизни кўрсатади. Биз шубҳа қилмаймиз. Мессининг рақамларига қарасангиз, унинг дастлабки олти ойи ақл бовар қилмас даражада ўтди. У ва Мбаппе клуб учун деярли барча голларда қатнашган. Лео ҳал қилувчи ўйинчи”, дейди Леанардо.

Шунингдек, Леонардо Мессининг барқарор ўйинларини юқори баҳолади:

“Ҳар бир ўйинда 12 километр югуриш кераклигини ким айтди? У 20 йил давомида бир хил услубда ўйнади. Янги ўйинчилар пайдо бўлганда, у ўзгаради. Аммо у мослашувчан, чунки у – даҳо. Бизнинг бошқа ўйинчиларимиз эса унга мослашади”.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг UEFA Чемпионлар лигаси 2-турида “Манчестер Сити” дарвозасига киритган тўпи гуруҳ босқичининг энг чиройли голи, деб топилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ Мбаппе Леонардо

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг