Месси Бразилия билан ўйиннинг бекор қилингани ҳақида фикр билдирди

Спорт 4696
image

Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси кеча, 5 сентябрь куни Бразилияга қарши кечган ўйиндаги можароли воқеа ҳамда ўйиннинг 5-дақиқадаёқ тугатилиши борасида фикр билдирди.

“Биз уч кундан бери шу ердамиз, бу ўйинни кутгандик. Нега энди эртароқ келишмади? Бутун дунё бизни кузатмоқда, ахир?

Ўйинни ҳам бесабаб якунлашди. Шунчаки ҳайрон қолдим, сабаб нимада эканини, очиғи, билмайман”, дейди Месси.

Маълумот учун, Бразилия полицияси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Бразилия – Аргентина баҳси давом этаётган вақтда майдонга тушиб келган ва Аргентина сафида ҳаракат қилаётган 4 футболчи – Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа, Жованни ло Челсо ва Кристиан Ромерони карантин қоидаларига риоя қилмагани боис, майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганди. Шундан кейин ўйин ҳакам қарорига кўра тўхтатиб қўйилди.

Қайд этиш жоизки, Бразилия қоидаларига кўра, Англиядан келган футболчилар ўйинга тушишдан аввал камида бир ҳафта карантинда сақланиши керак.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 2.9
t
×