Месси бошқа клуб билан музокараларни бошлаб юборган

Спорт 3909
image

Хабарингиз бор, “Барселона” футбол клуби аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси билан янги шартнома имзоламаслигини расман эълон қилди.

Италиялик таниқли журналист-инсайдер Жанлука ди Марцио ҳужумчи Лионель Мессининг энди ПСЖ клуби билан музокаралар бошлаганини тасдиқлади. Олдинроқ бу ҳақда бошқа бир инсайдер Муҳаммад Бухафси ҳам хабар берган эди.

34 ёшли аргентиналик футболчи Париж клуби раҳбариятининг юқори амбициялари сабаб айнан ПСЖга йўл олмоқчи. Бундан ташқари, Месси “Камп Ноу”да ажойиб ўйинлар ўтказган Неймар билан бирга ҳаракат қилмоқчи.

Агар томонлар келишувга эришса, Лео парижликларга текинга тушади. Эслатиб ўтамиз, Лео Месси “Барса” таркибида 6та “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

Маълумотларга қараганда, Месси билан Париж клубидан бошқа ҳеч қайси клуб алоқага чиқмаган, буни унинг оила аъзолари тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати эртага, 7 август куни старт олади. ПСЖ илк турда лига дебютанти “Труа” клуби билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, аргентиналик футбол юлдузи Каталония клуби сафида жами 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол ва 305 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 3
t
×