Месси “Барселона” билан хайрлашди (видео)

Спорт 10731
image

Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси бугун, 8 август куни узоқ йиллар давомида тўп сурган ўзининг собиқ “Барселона” клуби билан хайрлашди. “Камп Ноу” биносида клуб аъзолари иштирокидаги сўнгги хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Маросим бошидан охиригача Лео ўзининг кўз ёшларини тийиб тура олмади, конференсияга йиғилган ҳар бир иштирокчи Мессининг нутқидан сўнг кўз ёш тўкди.

Маълумот учун, футбол афсонаси Лионель Месси 2000 йилда “Барселона” ёшлар жамоаси сафига келиб қўшилди ва ёшлар таркибида 2004 йилга қадар тўп сурди. 2004 йилдан 2021 йилга қадар, 18 йил давомида у Каталония клубининг асосий жамоасида фаолият кўрсатган. Бу муддат ичида у 8 та Ла Лига, 4 та Испания Кубоги, 6 та Испания Суперкубоги, 4 та Чемпионлар Лигаси, 3 та УЕФА Суперкубоги, 3 та Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати совринларини қўлга киритган.

Бундан ташқари у каталон клуби сафидаги ажойиб ўйинлари учун 6 та “Олтин тўп” ютиб олган.

Унинг кейинги клуби ПСЖ бўлиши кутилмоқда
 

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 378
Рейтинг: 4.1
t
×