Mеркель саҳнада “қулади”

Олам

Германия канцлери Aнгела Mеркель конференция пайтида қоқилиб кетди. Воқеанинг видеоси Daily Mail томонидан чоп этилди.

Видеолавҳада немис сиёсатчиси қандай қилиб қоқилиб саҳнага кўтарилгани кўрсатилган. Воқеадан кейин канцлер “қадамлари”ни сезмаётганлигини айтиб ҳазиллашган, аммо “кейинги сафар уларни ишлатишга” ваъда берган. Бу воқеа Кўп томонлама савдо ва рақамли хавфсизлик бўйича Берлин конференциясида нутқ сўзлаш пайтида юз берган.

Mеркель ўз нутқида Жаҳон савдо ташкилотига ўзгаришлар киритиш кераклигини айтди. Шунингдек, у Германия саноат ва савдо палаталари вакилларига мурожаат қилди.

Жорий йилнинг ёзида Германия канцлерининг соғлиғи баъзи муаммолар юзага келган эди. Канцлерни далват раҳбарлари билан учрашувда кучли титроқ босганди.

Жумладан, 18 июнь куни у Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувда илк бор титраганди. 27 июнь куни Mеркель Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашувда шундай ҳолатга тушди. Учинчи марта эса 10 июль куни Финляндия Бош вазири Антти Ринне билан учрашувда Меркель титради. Кейинчалик Mеркель титрашини сувсизликдан эканлигини айтган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Mеркель қулади

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар