Менимча, Кейн аллақачон “Тоттенхэм”ни тарк этган — Гари Невилл

Спорт 1636
image

Таниқли футбол мутахассиси ва инглиз футболи афсонаси Гари Невиллнинг фикрича, ҳужумчи Харри Кейн энди “Тоттенхэм”да ўйнамайди.

“Унинг “Манчестер Сити”га қарши ўйинда йўқлиги кўп нарсадан далолат беради. Бироқ “шпорлар” Кейнсиз ҳам “шаҳарликлар”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Кейн “Манчестер Сити”га қарши ўйинда иштирок этмади. Ўшанда Англия терма жамоасининг асосий барча футболчилари майдонда эди. Қизиғи, Ҳаррида жароҳат ҳам йўқ. Бу мухлисларни қўрқитади.

Агар клуб унинг келажагига шубҳа қилмаганда у “шаҳарликлар”га қарши майдонга тушган бўларди. Менимча, Кейн аллақачон “Тоттенхэм”ни тарк этган”, дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Кейнни сотиб олиш учун ёзги трансферлар ойнаси давомида кўп бора уриниб кўрди, бироқ “шпорлар” раҳбарияти уни қўйиб юбормагач, “Астон Вилла”дан 100 миллионга Жек Грилиш харид қилинди. Мутахассислар фикрига кўра, энди “Сити” Кейнни камида қишда сотиб олиши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.9
t
×