Мен хато қилмадим – Месси ПСЖга ўтиши ҳақида гапирди

Спорт 3878
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси Париж клубига ўтиб хато қилмаганини айтди. Бу ҳақда у “France Football” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Менга “Барселона”да бошқа ўйнамаслигимни айтишди. Мен келажагим ҳақида ўйлашим, янги клуб топишим керак эди. Менга кўплаб жамоалардан, хусусан, ПСЖдан таклифлар тушди. Мен клубдан миннатдорман, чунки мени бу ерда жуда яхши кутиб олишди.

Мен бошиданоқ ПСЖга кераклигимни тушундим. Энди мен ниҳоятда бахтлиман. Ҳа, бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин охир-оқибат мен Парижни танладим. Албатта, бу лойиҳа мен учун қизиқ туюлди ва жамоа таркиби ҳамда савияси ёқди. Буларнинг барчаси музокараларга таъсир кўрсатди. Янги жамоага мослашиш осонроқ бўлишини билардим, чунки дўстларим шу ерда эди. Мен хато қилмадим. Мослашув жуда яхши ўтди. ПСЖда кўпчилик испан тилида гапиришади”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси мавсумлар оралиғида “Барселона”дан ПСЖга эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У янги клуби сафида йилига 50 миллион маош олиши белгиланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×