Мен фаолиятимни якунлаганимда, энг кучли жангчи эдим — Ҳабиб

Спорт 6107
image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Жон Жонснинг охирги жангларини танқид қилди ва ўзининг ғалабаларини уникидан юқори қўйди. Бу ҳақда у “Sports.ru” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен фаолиятимни якунлаганимда, вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли жангчи эдим. Бу Камару Усман ёки Жон Жонс эмас эди, айнан мен эдим. Жон Жонс сўнгги жангларида Тиаго Сантос, Энтони Смит ва Доминик Рейес билан деярли тенгма-тенг жанг ўтказганди. Ушбу жанглардаги Жонс жуда суст эди, шу билан бирга допингдаги муаммолар ҳам кузатилди.

Энди ўзингиз айтинг, шунақа ҳолатдаги у кучлими ёки фаолиятимни якунлаганимдаги менми? Мен барча рақибларимни синдириб ташлагандим. Фаолиятимни тугатган кечада мен энг юқорида эдим. Буни жуда кўпчилик тан олади”, дейди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг сўнгги жанги 2020 йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган, унда Ҳабиб Жастин Гетжи устидан 2-раундда ғалаба қозонган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 368
Рейтинг: 2.9
t
×