Мен доим сизлар билан бирга қоламан – Роналду “Юве” билан хайрлашди (видео)

Спорт 11595
image

Кеча, 27 август куни португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” клуби аъзосига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Шу сабабли, футболчи ўз Instagram саҳифаси орқали “Ювентус” билан ҳайрлашув сўзларини ёзиб қолдирди.

“Мен бугун ажойиб бир клубдан кетмоқдаман. Италиядаги энг катта, дунёдаги энг зўр клублардан биридир. Бор юрагим ва қалбимни клуб учун бердим, сўнгги нафасимгача Турин шаҳрини севиб қоламан. “Бьянконери” доим мени ҳурмат қилди. Мен эса бу учун ҳар бир ўйин, ҳар бир мавсум ва ҳар бир мусобақада жанг қилиш орқали миннатдорлик билдиришга ҳаракат қилдим. Орқага қараганимизда эса, жуда кўп нарсаларга эришганимизни англаш мумкин. Барчаси биз кутгандек бўлмади, аммо биз жуда чиройли ҳикоя яратдик”, дея ёзади Рони.

Шу билан бирга жаҳон юлдузи Турин жамоаси билан хайрлашув сўзида “Ювентус” клуби мадҳиясидан парча келтирган. Шундан сўнг, у жамоа билан видолашган.

“Мен ҳар доим сизлардан бири бўлиб қоламан! Сизлар эса тарихимнинг бир қисмисизлар, ҳис қилишимча мен ҳам сизларнинг бир бўлагингизман. Италия, “Юве”, Турин — сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар!”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилда “Реал”дан “Ювентус”га 100 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. “Юве”дан МЮга эса 15+8 миллион евро эвазига трансфер қилинди.

 

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×