Мен ҳали қайтаман, унгача ўзингни руҳан тайёрлаб тур — Конор Порьега мурожаат қилди

Спорт 9578
image

Узоқ кутилган “UFC 264 Main Card”и доирасидаги Конор Макгрегор – Дастин Порье жанги ўз ниҳоясига етди. Жангда америкалик Дастин Порье биринчи раунднинг ўзидаёқ Конор Макгрегорни мағлубиятга учратди. Мағлубиятнинг асосий сабаби, жангнинг илк раунди пайтида Конорнинг оёғи нотўғри ҳаракат туфайли синиб кетгани бўлди.

Октагонни замбилда тарк этган Макгрегор ўзининг мухлисларига бугунги мағлубияти ҳақида изоҳ берди, шунингдек, у Порьега ҳали ҳаммаси тугамаганини алоҳида таъкидлади.

“Ҳа, мен мағлуб бўлдим, тўғри. Лекин рақибимнинг кучи ёки зарба туфайли енгилмадим. Бу ҳали охирги эмас, биз ҳали яна учрашамиз, Дастин! Менинг мағлуб бўлишимга сенинг алоқанг йўқ, оёғимни нотўғри қўйганим сабаб ғолиб бўлдинг. Мен ҳали қайтаман, унгача сен бунга ўзингни руҳан тайёрлаб тур”, дейди Конор Макгрегор.

Маълумот учун, шифокорлар ташхисига кўра унинг ўнг оёқ уяги ҳамда тўпиғи синган ва шу сабабли, Конор камида 10 ой, балки 1 йил ҳам октагонга кўтарила олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор бундан аввал 2 бора фаолиятини якунлагани борасида қарор қабул қилган эди, бироқ шунга қарамай яна катта жангга қайтган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 2.9
t
×