Мексикалик 18 ёшли боксчи қиз жангдан сўнг вафот этди

Спорт 35892
image

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни мексикалик боксчи қиз Закариас Сапата жангда олган жароҳатидан сўнг, вафот этди. Бу ҳақда “People” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Закариас Сапата жорий йилнинг 28 август тонгида Канадада Мари Пьер-Ҳолга қарши рингга кўтарилган ва жанг пайтида хушини йўқотиб, кома ҳолатига тушиб қолган. 

Орадан 5 кун ўтиб, спортчи Монреалдаги юрак касалликлари шифохонасида вафот этган. Қайд этиш керакки, унинг ёши 18 да эди.

“Женет Закариас Сапата бугун тушдан кейин 15:45 да вафот этганини биз унинг оила аъзоси вакилидан чуқур қайғу ва азоб билан билиб олдик. Биз унинг оиласига, яқинларига, дўстларига ва айниқса у билан сўнгги дақиқаларга қадар бирга бўлган турмуш ўртоғи Жовани Мартинесга чуқур ҳамдардлик билдирмоқчимиз”, деб ёзади Йвон Мишель ўз баёнотида.

Маълумот ўрнида, Йвон Мишель бевақт ўлим топган мексикалик қизнинг жангида промоутерлик қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1938
Рейтинг: 3
t
×