Медведев Украина раҳбариятига “қиёмат куни” билан таҳдид қилди

Олам

image

Украина Қримга ҳужум қилган тақдирда, мамлакат раҳбарияти учун “қиёмат куни” келади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

"У ерда вақти-вақти билан қандайдир баёнотлар билан пайдо бўладиган масхарабозлар ҳам бизга таҳдид қилишга ҳаракат қилмоқда – мен Қримга ҳужумни ва ҳоказоларни назарда тутяпман”, дейди Медведев. 

Унинг сўзларига кўра, Украина ҳужум қилиш каби ҳаракатларни содир этса, бунинг оқибати ёмон бўлади. 

"Агар шундай воқеа содир бўлса, улар учун бирданига “қиёмат куни” келади, бу жуда қийин бўлади. Бундан яшириниш жуда қийин. Лекин шунга қарамай, улар ҳар хил баёнотлар билан умумий вазиятни қўзғашда давом этмоқдалар", дейди раис ўринбосари. 

Маълумот ўрнида, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг