Меҳнаткаш Педри пешқадам, Холанд учталикда — трансфер нархи энг юқори кўтарилган футболчилар (топ-10)

Спорт 1746
image

“Transfermarkt” портали 2020-21 йилги мавсумда трансфер нархи энг кўп кўтарилган футболчилар топ ўнталигини тақдим этди. Кучли учликдан “Барселона” футболчиси Педри, “Атлетико Мадрид” аъзоси Маркос Льоренте ҳамда “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанд жой олган.

2020-21 йилги мавсум дунё футболи учун анча узоқ давом этди, сабаби, 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган Европа чемпионати ҳамда Токио Олимпиадаси сабаб кўплаб топ клублар аъзолари таътилга ҳам чиқа олмади ва ёзни майдонларда ўтказишди. Ана шундай футболчилардан бири Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ёш ярим ҳимоячиси Педри ҳисобланади. 18 ёшли Педри ушбу мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та баҳсда майдонга тушиб, 2020-21 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Солиштириш учун, ПСЖ футболчиси Неймар 2017 йилда “Барселона”дан Париж клубига кўчиб ўтганидан бери атиги 70 та ўйинда майдонга тушган. Педри эса бир мавсумнинг ўзида шунча баҳсда иштирок этишга улгурди. Шу сабабли, унинг трансфер нархи бу мавсум кескин кўтарилганлар рўйхатида пешқадам. 

Льорентенинг трансфер нархи ўсиши “Атлетико”нинг Ла Лигадаги чемпионлиги билан боғлиқ. Холанд эса тинимсиз ўсишда давом этмоқда.

Рўйхат билан танишинг:

  1. Педри ("Барселона") - 80 миллион евро (+50)
  2. Маркос Льоренте ("Атлетико") - 80 миллион евро (+35)
  3. Эрлинг Холанд ("Боруссия", Дортмунд) - 130 миллион евро (+30)
  4. Мэйсон Моунт ("Челси") - 75 миллион евро (+30)
  5. Жуд Бэллингем ("Боруссия", Дортмунд) - 55 миллион евро (+28)
  6. Нуну Мендеш ("Спортинг", Лиссабон) - 40 миллион евро (+28)
  7. Юссуф ан-Несири ("Севилья") - 40 миллион евро (+28)
  8. Жамал Мусиала ("Бавария") - 38 миллион евро (+28)
  9. Букайо Сака ("Арсенал") - 65 миллион евро (+25)
  10. Кингсли Коман ("Бавария") - 65 миллион евро (+25)
Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 2.9
t
×