Меҳмонхона ёнида ўнлаб доғистонликлар Конорнинг чиқишини пойлади

Спорт

image

Москвада доғистонликлар ММA жангчиси Конор Макгрегор жойлашган Ritz-Carlton меҳмонхонасини қуршаб олди. Бунга сабаб сифатида Конор Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳамда доғистонликлар ҳақидаги ҳақоратомуз гапи бўлган. Меҳмонхона тирқишлари бир неча ўнлаб одамлар тўпланганини кўрсатди.

"Бугун биз Конорнинг доғистонликлар ундан қочиб кетаётганини айтаётганини эшитдик ва кўрдик. Биз Ritz-Carlton меҳмонхонасига келдик, улар Конорни бу ерда эмаслигини айтишга ҳар томонлама уринмоқда. Aммо биз курткаларимизни ечиб кутиб ўтиришга қарор қилдик ва у пастга тушгунча кутиб турамиз", деди Нурмуҳамедовнинг мухлисларидан бири. 

Шу йилнинг 24 октябрь куни Конор Макгрегор Москвага келди ва Россия оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказди. Матбуот анжуманида ирландиялик жангчи Нурмуҳамедов Москвада у билан жанг қилишдан қўрқишини айтди.

"У фақат мағлубиятга учраганлар билан жанг қилади. Биз доғистонликлар кимлигини биламиз. Улар қочиб кетган, улар қўрқоқ. Ҳабиб ҳам худди шундай. Ўз табиатида. У Москвадаги матбуот анжуманидан қочиб кетган", деди Макгрегор. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида Конор Макгрегор ҳамда Ҳабиб Нурмуҳамедов жанги бўлиб ўтганди. Ўшанда Ҳабиб Конорни буғиш услубида мағлуб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Москвада доғистонликлар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг