МДҲ ўйинлари. Ўзбекистонлик муай-тайчилар 8 та медаль қўлга киритди

Спорт 1298
image

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Ортда қолган кун баҳсларида Ўзбекистон делегацияси муай-тайчилари 8 та медални қўлга киритди.

Якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медаллари делегация ҳисобига қўшиб қўйилди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:

-57 кг: Фахриддин Ҳасанов;

Кумуш:

-63,5 кг: Парвиз Абдуллаев;

Бронза:

-60 кг: Давлатшоҳ Шамсиев
-67 кг: Раҳимжон Болтабоев
-71 кг: Каримжон Каримов
-75 кг: Азизбек Мадаминов
-81 кг: Шаҳрамхон Ҳасанов
-91 кг: Исматилла Исматиллаев.

Шу билан Ўзбекистоннинг умумий медаллари сони 67 тага етди. Улар 17 та олтин, 26 та кумуш ва 24 та бронзадан иборатдир. Айни дамда Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси бўйича мезбон Россиядан кейинги иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3.4
t
×