МДҲ ўйинлари. Ўзбекистонлик дзюдочилар Ҳамдўстлик давлатлари орасида тенгсиз бўлди

Спорт 4276
image

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинларининг дзюдо мусобақаси жамоалар ўртасидаги беллашувлар билан ўз якунига етди.

Маълумки, ушбу мусобақада Ҳамдўстликнинг 6 давлатидан терма жамоалар медаллар учун татамига чиққан. Ярим финалда МДҲ ўйинлари мезбони – Россияни 5:2 ҳисобида мағлуб этган ўзбекистонлик дзюдочилар олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи учрашувда Озарбайжон терма жамоасидан ҳам устун келди ва мусобақада тенгсиз бўлди.

Якунда Озарбайжон кумуш, Россия ва Қозоғистон терма жамоалари бронза медаллари билан тақдирланди. 

Маълумот учун, жамоавий баҳсларда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган ўзбекистонлик дзюдочилар делегацияга умумий ҳисобдаги 22-олтин медални тақдим этди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 280
Рейтинг: 2.9
t
×