МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон мусобақани иккинчи ўринда якунлади

Спорт

image

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалга сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди. Сўнгги кунда бўлиб ўтган баҳсларда спортчилар каратэ, бадиий гимнастика, футзал спорт турларида шоҳсупага кўтарилди. 

Олтин медаль: Дилдора Алиқулова (каратэ).

Кумуш медаль: Ирода Содиқова, Доменика Дамирова, Аида Хайдарова, Мубина Камолова (бадиий гимнастика, жамоавий баҳсларда), Насибабону Норбоева (каратэ), Моҳларойим Ҳакимжонова (каратэ).

Бронза медаль: Анастасия Сарансева (2 та: тасма ва халқа баҳсларида, бадиий гимнастика), Исломжон Сатторов (каратэ), Бону Эгамбердиева (каратэ), Севинч Содиқова ва Диана Гарамова (бадминтон, жуфтлик), Ўзбекистон футзал терма жамоаси.


Мақола муаллифи

Теглар

Футзал МДҲ ўйинлари Сорт Каратэ

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг