МДҲ ўйинлари ғолиби бўлган ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланди

Спорт

image

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган биринчи МДҲ ўйинларида иштирок этган муай-тай терма жамоаси аъзоси Фахриддин Ҳасановдан олинган допинг-синама натижасига кўра,  унинг танасидан тақиқланган модда аниқланган.

Мусобақа жараёнида топширган допинг-синамада топилган “мельдоний” (meldonium) тақиқланган моддалар рўйхатининг “S 4. Гормонлар ва метаболизм модульяторлари” синфига мансуб ҳисобланади.

 “Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) халқаро тест ўтказиш ва тергов-суриштирув бўйича стандарти талабларига асосан Фахриддин Ҳасанов жорий йилнинг 8 октябридан бошлаб мазкур ҳолат Россия антидопинг агентлиги (RusADA) томонидан тўлиқ ўрганилиб, тегишли қарор чиқарилмагунча спортдан четлаштирилади. Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!” дейилади Ўзбекистон миллий анти-допинг агентлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанов МДҲ ўйинларида 57 кг вазн тоифасида иштирок этган ва олтин медалга сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Допинг МДҲ ўйинлари UzNADA Wada RusADA Муай тай

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг