Мбаппенинг оиласи Мадриддан катта уй сотиб олди

Спорт 2327
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг оиласи Испанининг Мадрид шаҳридан катта уй сотиб олишди. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур “Marca” нашри хабар бермоқда. 

Маҳаллий журналистлар бу воқеанинг тез орада Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтишига ишора бўлиши мумкин, дея таъкидлашмоқда.

Килианнинг оиласи томонидан сотиб олинган уй Ла Моралеха (Мадрид шаҳри шимоли)да жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойида ўз якунига этади. Август ойи охирида эса жаҳон чемпионининг “қаймоқранглилар” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3
t
×