Мбаппе жароҳати сабаб 1 ой майдонга тушмайди

Спорт 1008
image

Франциянинг ПСЖ клуби кеча, 15 сентябрь куни ЕЧЛ 1-тури доирасида сафарда “Брюгге“ билан баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Ушбу баҳснинг 52-дақиқасида парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе тўпиғидан жароҳат олди ва унинг ўрнига Мауро Икарди майдонга туширилди.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли французнинг жароҳати жиддий, у камида 1 ойни жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин. Якуний ташхис бугунги текширувлардан сўнг қўйилади.

Маълумот ўрнида, Мбаппе бу мавсум Франция чемпионатида бешта баҳсда майдонга тушиб, тўртта гол ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.8
t
×