Мбаппе ПСЖнинг барча футболчилари ташриф буюрган базмга келмади

Спорт 3631
image

ПСЖ яримҳимоячиси Андер Эррера жорий йилнинг 14 августида ўзининг 32 ёшини нишонлади.

Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Страсбур”га қарши кечган баҳсда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган Париж клуби футболчилари эртаси куниёқ ўз шеригини табриклашган. Гуруҳ фотосуратида 15 футболчи, шу жумладан, жамоанинг янги аъзолари — Лионель Месси ва Серхио Рамос ҳам бўлган.

Аммо Килиан Мбаппенинг йўқлиги барчани ҳайратга солди. 22 ёшли француз футболчисининг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. “Реал” уни қўлга киритишни хоҳламоқда ва Мбаппе унга янги шартнома таклиф этаётган ПСЖ раҳбариятининг манфаатли таклифларини рад этди.

Айни дамда “Реал” Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши учун 15 кун вақтга эга. Сабаби, Европада ёзги трансферлар ойнаси 31 августда ёпилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3.1
t
×