Мбаппе ПСЖни тарк этадими? Футболчи жавоб берди

Спорт 4755
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “L'Eparisien” нашри журналистига клубдан кетиши ҳамда ўз мақсадлари хусусида интервью берди. Унинг таъкидлашича, Парижда у эришиш мумкин бўлган барчасига эришган.

“Ўзимни юлдуз деб ҳисоблайманми? Агар сенинг расмларинг бутун шаҳар бўйлаб ёпиштирилган бўлса ва ҳамма жойда сен ҳақингда гапиришаётган бўлса, демак сен юлдузсан. Юлдузлик — бу даража, аммо бу мени бошқалардан устун қилиб қўймайди.

Агар сиз ўзингизга: “Месси ва Роналду эришган муваффақиятларга эришаман”, десангиз, демак сизда эго ҳаддан зиёд баланд экан. Улар ўхшаши йўқ, такрорлаб бўлмайдиган футболчилар. Улар статистика қонунларини бутунлай алғов-далғов қилиб юборишди. Улар бундай фантастик даражани 10-15 йилдан буён ушлаб туришибди.

Ҳудди ошпазлар ўзларидан мавқеъи баланд ошпазларга ўзларини таққослаганлари каби спортчилар ҳам ўзларидан кучлироқ спортчиларга таққослайдилар. Мен ҳамиша буюк футболчиларнинг ўйинларини томоша қиламан ва улардан ўрганишга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, менинг ўйинларимни ҳам томоша қилиб, ўрганадиган футболчилар бор. Бу футболчиларга ўз даражаларини кўтаришларига ёрдам беради” деган француз.

Мбаппе ПСЖдаги келажагига тўхталиб, клубда қолиш эҳтимоли паст эканини айтиб ўтган. У Парижда барча ютуққа эришганини урғулаган.

“ПСЖдан кетаманми? Менимча, ҳа. Мен фаолиятимда янги саҳифа очишни хоҳлайман. Парижда эса қўлга киритиш мумкин бўлган барча нарсага эришдим. Ўйлайманки, буни ҳамма тўғри қабул қилади”, дейди Мбаппе.

Маълумот учун, “Реал” трансфери ойнаси якунига қадар Мбаппени сотиб олиш мақсадида ПСЖга 160 миллионлик таклиф жўнатган. Ҳозирча парижликлар бу таклифга жавоб бермаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 275
Рейтинг: 3.1
t
×