Мбаппе ПСЖдаги келажаги борасида якуний қарорга келди

Спорт 3217
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бош мурабиийи Маурисио Почеттинога ўзининг Париждаги келажаги борасида якуний қарорини маълум қилди. Бу ҳақда Франциянинг “Le Parisien” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Мбаппенинг қарори бу сафар аниқ, у ҳар қанча юқори маош таклиф қилишса ҳам бунга кўнмоқчи эмас. Aввалроқ парижликлар Килианга йиллик 32 млн евро маошга эга 5 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди.

Мбаппе ўз агентига Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига ўтишни мақсад қилганини айтган. Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ҳам бунга қарши эмас, у Килианни келаси йил ёзида текинга қўлга киритмоқчи.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 2.9
t
×