МБ Мирзиёев тасвири туширилган олтин тангалар бўйича изоҳ берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Марказий банк расмий маълумот берди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим  воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

1569

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг