Мажбурий меҳнат совет ўтмишининг қолдиғидир – Танзила Норбоева

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳамон учраб турган мажбурий меҳнатнинг айрим шакллари собиқ совет тузумидан қолган сарқитлардир. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директорининг собиқ маслаҳатчиси Кари Тапиоланинг “Пахта далаларида ишончнинг мустаҳкамланиши: Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти” номли монографияси тақдимотидаги нутқида айтиб ўтди.

“Бугун кенг халқаро ҳамжамият  Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ўзига хос миллий тажрибаси кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши кераклигини тасдиқламоқда. Шу билан бирга, белгиланган мақсадларга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Мажбурий меҳнатнинг айрим ҳолатларига ҳали ҳам дуч келяпмиз, улар бошқа соҳаларда ҳам намоён бўлмоқда, бу эса жойлардаги айрим раҳбарлар, иш берувчилар онгида ҳалигача сақланиб қолган маъмурий-буйруқбозлик усулларининг қолдиқлари эканлигининг далолати – булар биз аёвсиз курашаётган совет ўтмишининг қолдиқларидир”, дейди Норбоева.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ХМТ ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар билан сўнгги йиллардаги амалий ҳамкорлиги меҳнат муносабатлари тизими мустаҳкамланиши ва ривожланишига хизмат қилди, хусусан, соҳада 10 та юксак кўрсаткичга эришилди.

Шунингдек, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни тизимли қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, тизимли болалар ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилди.

“Муҳими, ўзбек пахтасига бойкот бекор қилиниб, АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани “Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати” дан чиқарилди”, дейилади юқори палата матбуот хизмати хабарида.

Тадбирда ҳалқаро экспертлар томонидан меҳнат муносабатлари соҳасида эришилган натижалар ва бугунги кунда ХМТ билан ҳамкорликда муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро майдонда юксак эътироф этилиши ва бу борада Ўзбекистоннинг миллий тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўлиши мумкинлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг