Маймун чечаги АҚШ армиясига ҳам кириб борди

Олам

image

Германиядаги базада хизмат қилаётган америкалик аскар маймун чечаги вирусини юқтириб олди, бу Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучларида аниқланган биринчи касалланиш ҳолатидир. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

“Штутгартда хизмат қилаётган аскарда маймун чечаги касаллиги аниқланди. У ҳарбий клиникада, изоляторда”, дея хабар беради телеканал.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига кўра, маймун чечаги вируси шу ҳафта АҚШнинг 15 штати ва Вашингтонда аниқланган. Бир неча ҳафта олдин Қўшма Штатларда вирус аниқланганидан бери умумий инфекциялар сони ҳали 50 дан ошмади.

Касаллик қайд этилган мамлакатлар асосан Европа ва Шимолий Америкада жойлашган. Аксарият ҳоллар:

•    Буюк Британия – 207 (бир ҳафта олдин - 106),

•    Испания – 156 (20),

•    Португалия – 138 (49),

•    Канада – 58 (26),

•    Германия – 57 (5).

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

маймун чечаги Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг